"Ювентус" "Челси" ярим ҳимоячисини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
24 фев 2020, 18:26
"Челси" ўйинчиси Виллиан ёзда "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Турин клуби 31 ёшли бразилиялик ўйинчининг "кўклар" билан бўлаётган вазиятини кузатмоқда ва ўйинчи билан музокараларни бошлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" вингерига "Барселона" ва "Атлетико" клублари ҳам рақобатлашмоқда.

Виллиан жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport