UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  67 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  50 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  626 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3

Юрген Клопп: "Мен қизиқарли ва томошабоп футбол шайдосиман" Янгиликлар

Юрген Клопп: "Мен қизиқарли ва томошабоп футбол шайдосиман"

"Ливерпуль" бош мураббийи Европа лигаси ярим финал доирасидаги "Вильярреал"га қарши ўйин олдидан бир қатор мавзуларда ўз фикрларини билдирди.


- Тўғрисини тан олсам, Дортмунд билан ўйинда дуранг қайд этилаётганида натижадан қониқаётгандим. Кейин қўлимдаги соатга қарасам, учрашувнинг 77-дақиқаси экан. Ярим финалга йўл олиш учун озгина қолганини тушундим ва бунинг учун вақтимиз борлигини яхши пайқаб тургандим. Аммо айнан ғалаба тўпини киритиб, ярим финал масаласини асосий вақтда ҳал этишимизни кутмагандим. Мўъжизани кутилмайди. Ғалаба тўпидан сўнг хурсандчиликдан ҳам кўра шок ҳолати кўпроқ эди. Ўйиндан кейин кўз олдимда хурсанд юзларни кўрганимдан сўнг шуни пайқадимки, ўша ўйин ўзгача кеча бўлганди. Бу каби ўйинлар ҳаётингда 500 марталаб бўлмайди. Агарда сен жуда ҳам омадли инсон бўлсанг, унда фаолиятинг давомида бу каби ўзгача кечалар 10тага яқин бўлиши мумкин. Ўша ғалабадан кейинги тонг бошқача бўлди. Уйғонганимда, нақадар гўзал ва ёқимли ғалабани қўлга киритганингни яна бир бор эслайсан ва бундан завқ оласан. Лекин негадир ўша куни жуда ҳам яхши кайфиятда эмасдим. Негалигини кўп вақт тушунмадим. Кейин эса билдим. э ҳа, улар ютқазишдику деб ўйлаб қолдим. Чунки мен Дортмундда 7 йилни ўтказганман.  Ажойиб ва эсдан чиқмайдиган 7 йил! Мен уларни қандай ҳолатда бўлганликларини жуда яхши билардим. Меҳмонада ўзларини қандай тутганликларини, қандай ухлашгани ва эрталабки нонуштани қай кайфиятда қилишганини мен жуда яхши билардим. Шу боис ўзимни ноқулай ҳис қилдим.
Ўйин пайтида майдон четида ўзимни нега ундай тутишимни тўғриси тушунмайман. Ҳар ўйинда ҳар хил вазиятлар юзага келади. Мен қилаётган қилиқлар, эҳтиросларим ҳар доим ҳам маъноли бўлавермайди. Аммо баъзида бу менга енгиллик беради. Ўзимни яхши ҳис этишимда ёрдам беради. Футболдан шундай завқ оламан. Асосан эса мен футболчилар учун шундай қиламан.
Ўйин фалсафам? Менинг жамоам ҳар доим ғалаба қозонишини истайман. Бор гап шу. Аниқроқ айтадиган бўлсам, жамоам кўрсатаётган ўйиндан мухлислар роҳатланиб, футболдан завқ олишларини истайман. Чунки футбол ишқибозлар дам олиши учун ўйналади. Уларга томошабоп ўйин кўрсатиш лозим. Ишқибоз стадионга келиб, ўйин зерикарли бўлди деса, унда кейинги сафар келиш-келмасликни ўйлаб қолади. Менинг жамоам ҳам тўпни назорат қилади. Лекин негадир бунга ҳеч ким эътибор қилмайди. Чунки менинг асосий имижим прессинг саналади. Мен футболда томошабопликни ёқтираман. Футболдан зерикмаслик керак. Аксинча бўлмоғи лозим.
"Вильярреал" ҳақида гапирадиган бўлсам, Испания чемпионатида тўртинчи ўринда бораётган жамоа қанчалик кучли эканлигини барча билади. Улар жуда кўтаринки руҳда ушбу мавсумни ўтказишмоқда. Биз ярим финалдамиз. Чунки бунга муносиб ва ҳақли равишда эришдик. Жамоам финалга қадар боришга қодир. Чунки биз кучлимиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика