Юрген Клопп: "2:0 ёки 3:0дан кейин ҳимояга ўтиб олмасдан, ҳужум қилишда давом этдик"

Narzulla Saydullayev
29 сен 2013, 12:17
"Боруссия" бош мураббийи Юрген Клопп Германия чемпионати 7-тури доирасидаги "Фрайбург"га қарши ўйин (5:0) ниҳоясига етгач, учрашув ҳақидаги фикралри билан ўртоқлашди.
"Жамоа кучли босим остида ҳаракат қилганига қарамай, рақибни енга олди. Биз "Наполи"га қарши ўйинни таҳлил қилиб, керакли хулосаларни чиқариб олдик".

"Фрайбург"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида жуда яхши ўйнадик. Футболчилар ҳам ўйиндан завқ олишди. Ҳисоб 2:0 ёки 3:0га етгач, ҳимояга "ётиб" олмадик ва аксинча, ҳужум қилишда давом этдик".

"Жамоавий прессингни қўллай олганимиздан кўнглим тўлди. Левандовски эса ажойиб голга муаллифлик қилди", деди Клопп.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru