UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

"Ёзёвон-Лочинлари" бадал пулининг ярмини тўлади Янгиликлар

"Ёзёвон-Лочинлари" бадал пулининг ярмини тўлади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу мавсумдан бошлаб клублар бўйнидаги ҳар қандай қарздорликларга жиддий эътибор бериб келаётгани яхши маълум.

ПФЛ бу борада мавжуд 30та клубни трансфер ойнаси очилишидан олдиноқ огоҳлантириб келди. Натижада Суперлига клубларидан тортиб, Про-Лига жамоаларига қадар ПФЛга ҳисобот топширди. Яъни, клублар бўйнидаги қарздорликлар, уларнинг футболчи ва мураббийлар олдидаги мажбуриятлари аниқ-тиниқ белгилаб олинди. Бироқ "Ёзёвон-Лочинлари" клуби раҳбарияти трансфер ойнаси вақтида ПФЛ талабини бажаришга бепарволик билан муносабатда бўлди.  

Фақатгина Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ушбу жамоа вакиллари ҳаракатга тушишди. Кеча клуб бадал пулидан мавжуд бўлган қарздорликнинг ярмини тўлади. Шу боисдан "Ёзёвон-Лочинлари" клубига 20-тур ўйинини ўтказишга рухсат берилди. Энди мазкур жамоа келаси тур старт олишидан 1 кун аввал (14 августгача)тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши зарур бўлади. Йўқса жамоа Про-Лигадан муддатидан олдин четлаштирилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика