UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   6 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  10 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор Янгиликлар

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор

Теглар :  Реал
"Реал" ёзда бир неча позицияларда ўзгаришлар қилиши аниқ.

Жумладан ҳужум чизиғида ҳам. Бу мавсумда "қироллик клуби"да бир неча позицияларда камчиликлар борлиги кўриниб қолди.

Криштиану Роналду 33 ёшга кирди. Зинедин Зидан эса уни асрамоқда. Албатта, унинг ўрнида ёки у билан елкама-елка ўйнайдиган футболчи керак. Ҳозир биз сизлар билан шу ҳақда тўхталамиз.

7. ЧИРО ИММОБИЛЕ (Лацио)

"Лацио" ҳужумчиси бу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Кучли ва аниқ зарба соҳиби дарвоза олдига келганида довдираб қолмайди.

А Сериядаги 31 учрашувда у 29 гол киритди ва 9 бора голга ассистентлик қилди. У зарбаларининг 60 фоизини голга айлантирмоқда. "Реал" италиялик футболчини қўлга киритадиган бўлса, у билан бемалол ривожланишнинг янги босқичига чиқа олишлари мумкин.

Иммобиле - «Лацио» рекордчиси

У ҳам худди Роналду каби чиройли пасларни голга айлантира олади ва ўзи ҳавфли вазиятлар яратади. Шунингдек, қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилади.

6. ЭДЕН АЗАР (Челси)

Агарда Азар тўлиқ куч билан ўйнаса, у дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олади. Бельгиялик футболчида юқори техника ва тўпни ушлаб туриш борасида иқтидор бор. Жарима майдончаси ичида у ҳам яхши ўйин кўрсатади.

Бироқ у айрим муаммолари сабабли барқарорлигини йўқотиб қўйгандек. Аммо буни ҳал этса бўлади. Ёки бунга Антонио Конте сабабчи, ёки бошқа қандайдир зиддиятлар сабаб.

Азар бу мавсум АПЛдаги 30 учрашувида 12 гол киритди. У шунингдек, 77 бора голга тортадиган вазият яратиб берди. Гол уришдан ташқари, шерикларининг урадиган голларида ҳам фаол. "Реал" уни ўз сафига жалб қилса ҳеч нимадан ютқазмаса керак. Азар "қироллик клуби"ни кучайтира олади.

“Челси” Эден Азарнинг нархини маълум қилди

Азар Роналду ва Мората билан шерик бўла олиши ва Гарет Бэйлнинг ўрнини босиши мумкин.

5. АНТУАН ГРИЗМАНН (Атлетико)

Испания ЛаЛигасида уч етакчи жамоанинг биттадан энг яхши футболчилари бор. "Реал"да Роналду, "Барса"да Месси бўлса, "Атлетико"да Гризманн. У бир неча йиллардан буён яхши футболчилигини исботлаб келмоқда. У жисмонан кучли, юқори дриблинг эгаси ва чиройли зарба бера олади.

Франциялик футболчи ҳужумнинг исталган нуқтасида ҳаракат қилади. Бу мавсумда у жамоасининг Европа лигаси ярим финалига етиб келишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

"Атлетико" Гризманнинг товон пулини кўтармоқчи

Лигада Гризманн 19 гол киритди ва 8 бора ассистентлик қилди. Ўйиндан ўйинга чиройли ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатларини олдиндан билиб бўлмайди.

4. РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ (Бавария)

Ҳар куни Роберт Левандовски борасида миш-мишлар кўпаймоқда. Унинг ўзи ҳам "Реал"га ўтиши борасидаги хабарни рад этмаяпти. Бироқ ўтишига ҳам ишора қилмаяпти.

У тезкор ўйнайди, куч ва бўй борасидаги натижалар ҳам яхши. Узоқ масофалардан голлар кирита олади. У дунёнинг топ-ҳужумчиларидан, шу боисдан Роберт рақиб жарима майдончаси ичида довдираб қолмайди. У бу мавсумда Бундеслигада 28 ўйинда 28 гол кирита олди.
"Реал" Карим Бенземани ўз ватанига жўнатиб юбориб, ўзига Левандовскини олиб келса бўлади. Роберт жамоанинг ғалабаларида катта ҳисса қўша оларди. Бироқ "Реал"нинг олдида вариантлар жуда кўп.

Серхио Рамос: "Левандовски "Реал"га ўтади"

"Реал" шундай клубки, у ерда фақатгина топ-футболчилар ҳаракат қилишади.

3. ХАРРИ КЕЙН

Кейн бу мавсумнинг кичик қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборган бўлса-да, гол урадиган ҳусусиятини йўқотмади.

Уни мавсумда тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Аммо у учрашувларда жуда яхши ҳаракат қилади ва бемалол бир икки футболчини алдаб ўта олади. Шериклари билан яхши чиқишади ва уларга қўлидан келганича ёрдам беради.

У рақибларини қўрқита олади, тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади. Шу боисдан Кейн барчанинг ишончини қозонган. Харрида юқори босимни енгиб ўта оладиган ҳусусияти бор ва у шу орқали "Реал"даги босимдан бардош билан ўтади.

"Реал" Неймарнинг ўрнига 4 нафар футболчини кўриб чиқмоқда

Кейн бу мавсум АПЛнинг 33 учрашувида 25 гол киритди.

2. МУҲАММАД САЛОҲ (Ливерпуль)

Албатта, бу мавсумнинг энг катта ва ёрқин сюрпризи. Салоҳ оз фурсатдаёқ жамоанинг етакчисига айланиб олди ва юқори савияли футболчи эканлигини кўрсатди.

Салоҳ "Ливерпул"даги илк мавсумида бир неча рекордлардан ўзиб кетишни уддалади. Чапақай футболчи ўнг қанотда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Салоҳ голлар уришдан ташқари, ассистент бўлишда ҳам фаол бўлмоқда.

"Реал" Салоҳга таклиф билан чиқмаган экан

Аслида унинг ўйинлари борасида кўп ҳам тўхталиб ўтиш шарт эмас. Салоҳ шунчаки даҳшатли ўйин кўрсатмоқда ва "Олтин тўп"га даъвогарлик қилмоқда.

1. НЕЙМАР (ПСЖ)

"Реал" бир неча ойдан буён Неймарни сотиб олишни истаётгани борасида хабарлар тарқамоқда.

Албатта, Роналдунинг ўрнини боса оладиган футболчини тезроқ топиш керак. Бироқ бу ишда шошма-шошарлик қилиш тўғри келмайди. Неймар - "Реал"га мос тушадиган футболчи. Бироқ у қанча сумма эвазига ПСЖга ўтганини биласиз. Парижликлар Неймарни 222 млн евродан камига сотмаслиги аниқ.

Неймар бу мавсум "Лига 1"да 20 учрашувда қатнашди ва 20та гол киритди. У ҳар доим чиройли ўйнайди, биз буни жуда кўп кўрганмиз. Шу боисдан у "Реал"га жуда мос футболчи.

Ривалдо: Неймар ПСЖдан кетиши шарт. У “Реал”да дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланади

Кўрамиз, "Реал" ёзда қайси футболчини сотиб оларкин...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика