

Айни дамдаги шартномага кўра, ёзда бошқа жамоалар футболчини 100 млн еврога сотиб олиши мумкин. "Атлетико" эса янги шартнома орқали унинг товон пулини 200-300 млн евро қилиб олмоқчи.
Гризманн "Атлетико" таркибига 2014 йилда "Реал Сосьедад"дан келиб қўшилган. Агарда мадридликлар футболчини бошқа клубга сотса, трансфердан тушган 20 фоиз маблағни Сан Себастьян жамоасига тақдим этади.



