UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 1:1 Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 1:1

Ёшлар лигасининг амалдаги ғолиби “Бунёдкор” 2017 йилги мавсумни кутилмаган дуранг билан бошлади.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” ёшларини қабул қилган Ҳикмат Эргашев шогирдлари учрашувни яхши бошлашди. Рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ ёш “қалдирғочлар” ўйиндаги устунликни биринчи бўлим мобайнида ҳисобда акс эттира олишмади.

Танаффусда “Бунёдкор” мураббийлари бирданига етти ўзгариш қилишди. Захирадан майдонга тушган янги кучлар ҳам худди биринчи бўлимдаги каби ҳужумкор ўйинни давом эттиришди. 54-дақиқада Суҳроб Иззатов ўзининг индвидуал маҳорати эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Орадан кўп ўтмай бунёдкорчилар ҳисобни оширишлари мумкин эди. Бироқ 68-дақиқада Нодирбек Мавлонов белгиланган пенальтини ноаниқ бажарди. Футболдаги “Сен урмасанг сенга уришади” ёвуз қоидаси 84-дақиқада “Сўғдиёна” вакиллари томонидан яна бир карра исботланди. Ҳимоядаги пала-партишликдан Иброҳим Қодиров унумли фойдаланиб, якуний натижа 1:1 бўлишини таъминлади.

Ёшлар лигаси-2017, 1-тур
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 1:1 (0:0)
Голлар:
Суҳроб Иззатов 54 (1:0), Иброҳим Қодиров 84 (1:1)
Огоҳлантиришлар: Дадажон Маматкулов 43, Аслжон Орифов 59, Шохруҳжон Эшбўтаев 68
Амалга оширилмаган пенальти: Нодирбек Мавлонов 68 (ноаниқ)
“Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Миржамол Қосимов, Фарруҳ Икромов, Нодирхон Камолов, Жавлон Мирабдуллаев, Сардорбек Азимов, Давронбек Умиров, Абубакир Мўйдинов, Бурхон Усмонов, Иброҳим Ғофуров, Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: Элдор Адҳамов, Сардор Мадраҳимов, Суҳроб Иззатов, Нодирбек Мавлонов, Жавоҳир Мусажонов, Отабек Бекбоев, Азамат Розиқов
“Сўғдиёна”: Сарвар Каримов, Саҳоб Рашидов, Суҳроб Қобилов, Иззатила Абдуллаев, Улуғбек Худойбердиев, Шаҳбоз Жўрабеков, Жасурбек Ўринов, Асилжон Орифов, Шохрух Достонов, Дадажон Маматқулов, Ғулом Ўрунов
Захира: Шохруҳжон Эшбўтаев, Жамшид Бегматов, Шохруҳ Анорбоев, Азизбек Мирзаев, Жамшид Шерқулов, Омонбиик Ҳалилов, Иброҳим Қодиров
Ҳакамлар: Рустам Лутфулин (Тошкент) – 8,2; Абдурашид Худойберганов – 8,3; Фарруҳ Янсупов – 8,0; Александр Лупашко – 9,0
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз)
3 март, 2017 йил. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 31 томошабин

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика