Ёшлар эртага Арманистонга кетишади, таркибдан ҳозирча дарак йўқ
08 июн 2014 11:45
Янгиликлар
Ёшлар эртага Арманистонга кетишади, таркибдан ҳозирча дарак йўқ
1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эртага Арманистон пойтахти Ереванга йўл олишади.
У ерда ёшлар терма жамоамиз Арманистон U-19 ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйинлар 12 ва 14 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумки, бу ёшдаги терма жамоани қишдан бери Сергей Лушан бошқариб келаётганди, бироқ Сергей Иванович ўтган ҳафта “Бунёдкор” бош мураббийи этиб тайинланди. Натижада унинг ўрнига жамоани Арманистонга Илҳом Мўминжонов олиб боради. Хабарингиз бор, ёшлар терма жамоамиз шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Шу боис бу жамоага эътибор юқори бўлиши керак. Аммо ҳозирча бундай эмаслигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Оддий мисол, эртага Арманистонга жўнаб кетадиган футболчилар рўйхати ҳалиям ЎФФ томонидан эълон қилингани йўқ.
Х.Холиқов.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар