UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  37 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  26 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди Янгиликлар

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди

Кеча пойтахтимизда сўнгги йилларда ҳакамлик мактабида таҳсил олиб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бораётган ёш ҳакамлар синовдан ўтказилди.
“Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида олиб борилган имтиҳонда 38 нафар ҳакам иштирок этди. Синовга чақирилганлар 63 кишини ташкил этганди. Турли сабабларга кўра 25 нафар ҳакам имтиҳонга ташриф буюрмади.



Ҳакамлар дастлаб икки гуруҳга бўлинган ҳолда тезкорлик бобида синовдан ўтишди. Ҳар бир иштирокчи 40 метр масофани 6,2 сонияда 6 марта босиб ўтиши лозим эди. Бундан барча ижобий баҳо олди. Бироз танаффусдан сўнг ФИФА-тестига навбат келди. Энди ҳакамлар 150 метр масофани 30 сонияда югуриб ўтиши, 50 метр масофани 45 сонияда юриб ўтказиши ва худди шу тартибда стадионни 12 марта айланиб ўтиши керак эди. Масофанинг умумий узунлиги 4800 метрни ташкил этган бу синовдан 7 киши ўта олмади. 20-25 ёш оралиғида бўлган ёш ҳакамларни мазкур тестдан ўтиш жараёнида жисмонан тайёр эмаслиги афсусланарли ҳолат. Негаки баъзи ҳакамлар 3 айланадан сўнг югуриш йўлакчасидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.



Жисмоний текширувдан муваффақиятли ўтган 31 нафар ҳакам ЎзДЖТИда ёзма имтиҳонга таклиф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган бу синовда иштирок этиб шунга амин бўлдимки, ҳакамлик касбини эгаллашни мақсад қилган ёшларда бу касбга нисбатан меҳр ва эътибор у қадар кучли эмас. Ёзма имтиҳон шартлари жудаям оддий кўринишда бўлди. Ҳар бир иштирокчига 9тадан савол тарқатилади. Шу саволлардан энг камида 7тасига тўғри жавоб ёзган ҳакам 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган ҳакамлар синовига таклиф этилади. 9та саволга жавоб ёзиш учун иштирокчиларга 45 дақиқа вақт берилди.



Дастлабки гуруҳда 16 нафар ҳакам, иккинчи гуруҳда эса 15 нафар ҳакам саволларга жавоб йўллашди. Имтиҳон комиссияси синов бошланишидан олдин ҳар бир иштирокчини телефонини ўчириб назоратчи олдидаги столга қўйиши талаб этилди. Биринчи гуруҳ синови якунлангач аудиторияга иккинчи гуруҳ ташриф буюрди. “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бу гуруҳда шпаргалкадан фойланаётган иштирокчи чиқиб қолди. Ўз ёнига қўшимча телефон олиб кирган жиззахлик ҳакам телефон хотирасида сақланган жавоблардан фойдаланишга урингани учун имтиҳондан чиқариб юборилди.

Имтиҳон якунида барча иштирокчиларни жавоблари текширувдан ўтказилди ва баҳолар эълон қилинди. Ёзма имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳакамлар 18 нафарни ташкил этди. Бу ҳакамлар февраль ойида 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган имтиҳонларга таклиф этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика