UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал". Таркиблар маълум  0 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  0 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  26 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  12 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:51Ўзбекистон аёллар кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди  0 14:35Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда  0 14:09"Интер" ҳимоячиси Евро-2024да ўйнамайди  3 13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0 12:46Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун)  9 12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0

Ёш футболчилар "Турон" академиясига танлов асосида қабул қилинади Янгиликлар

Ёш футболчилар "Турон" академиясига танлов асосида қабул қилинади

Теглар :  Турон
Яйпандаги академияга қабул бошланди.

Барча замонавий шароитларга эга, инфратузилма жиҳатидан Республикада нуфузли ўринда турадиган "Турон" футбол клуби академияси учун бутун Республикамиз бўйлаб 2009-2013 йилларда туғилган ёш футболчиларни жорий йилнинг 7-апрель санасидан танлов асосида кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси,

- 026 ёки 086 тиббий маълумотнома.

Мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш футболчилар ўзларига тегишли маълумотларни телеграм тармоғи орқали қуйидаги алоқа рақамларига юборишлари сўралади:
+998770702728
+998990073908

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998905063383
+998770702728

Академия тарбияланувчиларни маҳоратли мураббийлар қўл остида машғулотлар олиб борадилар. Шунингдек, уларга рус ва инглиз тиллари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.

Бундан ташқари, "Турон" академияси вакиллари турли ёш тоифасидаги Республика ва халқаро мусобақаларда
доимий иштироклари таъминланади. Академияда барча тоифадаги ёш футболчилар учун ётоқхона ва 3 маҳал овқат мавжуд.

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Жойлар сони чегараланган.

Юксак марраларни биз билан биргаликда забт этинг!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
02 апр 19:04:11
Мирзохон
Пуллик гуруҳлар экан. Майли яхши бу ҳам
   
02 апр 18:43:48
Дилмуроджон
Turon qaysi ligada o'ynavotdi
   
02 апр 16:04:24
NBMALM
Omad Turon FC ga. Muhlis edim superligada oynaganda.
   
02 апр 16:04:10
Atsteyka
Рус ва инглиз тилини ҳам ўргатса яхши. Бу академияга ҳомий бормикан? Ё ота оналардан йиғди йиғди бўлармикан?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика