"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
31 май 2024, 13:41
Монегасклар Виссам Бен-Йеддер ўрнига Армандо Броя вариантини кўриб чиқмоқда.

Франция чемпионатининг "Монако" клуби Англиянинг "Челси" жамоаси ҳужумчиси Армандо Брояга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда ВВС.

Хабар қилинишича, монегасклар 22 ёшли Брояни жамоани тарк этган Виссам Бен-Йеддерга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. 

Армандо Броя мавсумни ижара асосида "Фулхэм"да ўтказди ва у ерда 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›