UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  2 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  35 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  3 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  5 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   12 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  11 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5

Ёддан чиқмас онларни туҳфа қилган Хосе Луис Вильянуэва ёдингиздами? Янгиликлар

Ёддан чиқмас онларни туҳфа қилган Хосе Луис Вильянуэва ёдингиздами?

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ўз вақтида кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепганидан хабарингиз бор.

Чилилик футболчи Хосе Луис Вильянуэва ҳам жаҳон даражасидаги футболчи бўлмасада жамоага келган дастлабки куниданоқ маҳаллий ишқибозларни меҳрини қозониб улгурди. ОЧЛ да “Сайпа” билан кечган баҳсда хеттрик қайд этди. Пойтахт дербисида “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. У жуда самимий инсон эди. Жамоадаги барчага баробар муносабатда бўларди. Аммо, 2009 йилда мураббийликка Сколари таклиф этилгач захирада кўп ўтириб қолди. Мавсум сўнгида жамоадан кетишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, клубдаги фаолияти давомида 36 учрашувда 19та гол урди.



Ҳозирда юртимизда карантин пайти бўлаётганлиги боис кўпчилик мухлисларнинг Хосенинг бир неча йил олдин билдирган фикрларини тақдим қиламиз.


“Ўзбекистонни албатта қўмсаб тураман. Айниқса паловни. Ошдек таомни ҳеч қаерда топа олмайсиз. Тошкентдаги бозор расталарида мева ва сабзавотларни сотиб олардик. Мен нархини келшишга ҳаракат қилардим. Кечга яқин пойтахт кўчаларини оилам билан сайр қилардим, одамларни кўзидаги қувноқ кайфият кўриб завқ олардим.

“Бунёдкор”ни нега тарк этганман? Менда бундай истак ҳеч қачон пайдо бўлмаган. Пул, яшаш, еб ичиш ҳар ҳолда нолишга асос йўқ эди. Ҳозир ҳам ўзбекистонлик мухлислар мени эслаб туришади. Лекин, мендан кейин келган Денилсон ва бошқа футболчиларга жиддий мухлислиқ қилишмайди. Жамоага келган бразилияликлардан фақат Ривалдо ёрқин ўйин кўрсатди дея оламан. У кўплаб голлар урди, мавсум тўпурарига айланди. Лекин, жамоада қийинчиликлар юзага кела бошлагач улар ҳам кетди. Очиғи, клубдан кетиш мен учун оғир эди. Анча қимматлироқ бўлган футболчиларни такли қилишди. Якунда воқеа нима билан тугаганини билсангиз керак.



Амет Мемет жиддийлик тарафдори эди. Кўп ҳазил қилганларни ҳушламасди. Менда тескариси эди. “Бунёдкор”га келмасимдан олдин Ўзбекистон ҳақида маълумотга эга эмасдим. Тошкентга келгач кўпроқ изланишга, ўрганишга киришдим. Дебют учрашувим “Пахтакор” билан дербига тўғри келган.

Агарда менга “Бунёдкор” таклиф билан чиқса битта учрашувда бўлса ҳам майдонга тушардим. Битта ниятим бор эди. У ҳам бўлса хайрлашув учрашувимни шу жамоа либосида ўтказиш. Мухлислар ҳақида алоҳида гапиришим лозим. Улар бизни ҳар қандай шароитда олқишлаб турарди. Ҳозирда телевидения соҳасида фаолият юритмоқдаман. Мураббий бўлиб ишлаш режаларимдан жой олмаган. Балки, келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Бунёдкор” абадий қалбимда қолади”




Абдулазиз Искандеров тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика