

«Танаффус жуда кўпайиб кетди (иккинчи бўлим бошланиши об-ҳаво туфайли анчага чўзилди), яхшиям барчаси ўтиб кетди. Ўзимизга келишимиз учун вақт керак эди.
Бўлим бошида комбинация қилишнинг имкони йўқ эди. Биринчи бўлимда эса ҳимояда муаммолар кўзга ташланди.
Ёш футболчилар босимга тайёр эмас эканлар. Аммо ҳимоядаги тўртлигимиз жуда катта тажрибага эга», – дейди Лев.



