UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  0 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  5 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  9

Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди Янгиликлар

Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

Лига "Яйпан" клуби тузилмасини ўрганишни бошлади.  Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан клуб тез орада Лига аъзолари сафига қабул қилиниши кўзда тутилган. 

Туманда "Турон" футбол клубидан мерос бўлиб қолган тайёр инфратузилма мавжуд. “Яйпан” клуби Фарғона вилояти футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган бўлиб, у айни вақтда собиқ “Турон” клубининг базаси ва стадионларидан фойдаланмоқда. Шунингдек, Яйпан ўз футбол мактабига эга. Лига талабига кўра, футбол мактабининг 2008-2015-йил ёш тоифалари бўйича энг камида 25 нафардан тарбияланувчиси бўлиши лозим. Январь ойи давомида клуб ўз тарбияланувчиларини MyLeague платформасига юклаши кўзда тутилган. 

"Яйпан" 2025-йилги Фарғона Иккинчи лигасида ўтказган, якунда вилоят кубогини қўлга киритган. Ўзбекистон туманида жойлашган стадион майдонини қайта жонлантириш ва Лига талабларига мослаш режалаштирилган бўлиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан кафолат берган. 

"Яйпан" клубининг Лигадаги мақоми, тумандаги футбол майдони парваришини яхшилаш ва уни сифатли ҳолатга келтириш масалалари Лига томонидан ўрганилади. Кейинги барча масалалар Лига расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

   
01 янв 12:53:47
Muhsinjon Sharobidinov
1975йили шахар булган,шахарча эмас.
   
01 янв 10:11:09
Адхамжон Низамов
Узбекистон туман маркази,Яйпан шахарчаси.
   
01 янв 07:07:51
Х
Яхши хабар
   
01 янв 03:36:04
Баходир Милан
Uzbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaypan tumanimas, Ózbekiston tumani.
Аниқроғи Ўзбекистон тумани Яйпан шахри бўлса керак
   
01 янв 01:02:59
Uzbek
Yaypan tumanimas, Ózbekiston tumani.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика