UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  1 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  7 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Яхши ният (Оғабек Самисов блоги) Янгиликлар

Яхши ният (Оғабек Самисов блоги)

Тошкентга келишимдан аввал телевизор орқали пойтахтдаги стадионларни кўриб, журналистларнинг стадиондаги суратларини томоша қилиб ҳавас қилиб ўтирардим.

Мен хоҳлардимки, қачонлардир ўша ерларда бўламан ва бугунги кунда бўляпман ҳам (баъзида эринчоқлик қилиб стадионларга бормайман ҳам). Аслида, инсоннинг хоҳиши қанчалик кучли бўлса, унга етишиш ҳам шунча осон бўлар экан. Дрю Хериот режиссёрлигидаги “Сир” фильми менга шундай таассуротларни берган. Футбол мухлислари, журналистлари, мутахассислари-ю, футболчилар, қисқаси ўзбек футболига ошно барча мана 30 йилдирки Жаҳон чемпионатини орзу қилишмоқда. Улар қаттиқ хоҳлашяпти ҳам, лекин биттагина гол ёки бир очко бизни мундиалдан олиб қолмоқда. 

Йиллар ўтган сайин Жаҳон чемпионати ҳам, Олимпиадага бўлган қизиқиш ҳам сўниб боряпти менда. Ҳар турда камида иккита марказий ўйини бор АПЛ, биргина Эль-классико учун “Гранада”-ю, “Уэска”ларнинг ўйинлари транслациясини сота оладиган Ла Лига ва ўзи умуман ишни тўғри йўлга қўя олган барча футбол оммасига ҳавас қиляпман (болалар футболи бобида нафақат бизга, балки бошқа давлатларга ҳам яхшигина дарс бериши мумкин бўлган Голландия, Норвегия ҳақида гапирмадим. Нодирхўжа ака, ҳорманг! Сиз бу борада мендан яхши биласиз. Буни таҳлил қилишга фикри ожизим етмайди, деб қўрқаман). 

“Локомотив” – “Бунёдкор” ўйинига 8 дақиқа кечикдим. Журналистлар учун ажратилган жойда учрашув қайдномаси ва ўйинга атаб чиқарилган програмкани ўқиб кўрдим. Шу програмкаларни янада тўлиқроқ қилиб, мухлисларга чипта билан биргаликда сотиш мумкинлигини ўйлаб қолдим-у, бироқ чиптанинг ўзи сотилиши ёки йўқлиги хаёлга келди. Тошкент жамоаларнинг уй ўйинларидан бирортасида чипта сотилганини кўрмадим. Вилоят клубларида бу нарсани қилса бўлади. Бироқ хоҳишлар шу жойда янада ортади. ТТЗдаги стадион менинг бир вақтлар “Спорт” телеканалида бир кунда камида 4 марта айланадиган “Локомотив” стадиони ҳақидаги лавҳа орқали билишимча, 8000 ўринли, реконструкция қилиниши айтилган 30 000 нафардан ошиқ мухлисни ўзига сиғдира оладиган “Пахтакор” ва Тошкентнинг кўркига бир кўрк қўшиб турган, анекдотларга айланган бизда бор “Бунёдкор”нинг 30 000дан ошиқ стадиони тўлиб-тошишини хоҳлайман. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўйинини “Бунёдкор”да ўтказганида учрашувдан аввал ярми тўлган, 2-бўлим арафасида оқ кўйлак, галстук таққан йигитларнинг стадион тўлдириши Намангандаги Ганага қарши ўйинчалик мухлис йиғолмаётганидан афсусланаман (аслида, ўша йигитлар ҳам ўзлари киришгандир, хоҳлаб. Низомий номидаги педагогика университети ҳамда Жаҳон тиллари университети “Бунёдкор”га яқин. Лекин танишларим у ерда кўпроқ қизлар, йигитлар сони эса камроқлигини айтишади, ҳай майли). 

Терма жамоамизнинг ўйинларини вилоятлардаги стадионларга мезбонликни беришса мухлислар билан ўйингоҳ тўлиб-тошишини биламиз, лекин Тошкентдаги стадионларчи? Қачон мухлислар пойтахтдаги стадионларга келиб, 90 дақиқа жамоани қўллаб-қувватлашади? Мен хоҳлардимки, Тошкентдаги стадионларга инсонлар чипта сотиб олиб, маза қилиб футбол томоша қиламан, деб киришади, қачондир. Юқорида айтганим, програмка ва ҳоказо нарсалар стадион атрофида сотилади. Мухлислар стадионнинг чеккасида ўтириб қолибман, келаси сафар 2-3 кун аввал чипта сотиб оламан, дейишади. Ҳа, бу – хомҳаёл. Ҳозирча хомхаёл. 

Биласизми, мен нимани ният қиламан? Коронавирус каби касалликлар йўқолиб, Ўзи барчамизга (нокамтарлик учун узр) соғлик ва умр берсин (биласизлар-ку, энг катта бойлик – сиҳат-саломатлик; соғ бўлсак, Фаҳриддин Рўзиев орзудаги ўзбек футболини, Шаҳбоз Беғамов АГМКнинг барча мусобақаларда муваффақиятини, футбол раҳбарлари ўзлари истаган маррани забт этишини кўради, менимча). Орадан бирор 10 йиллар ўтганда, нафақат вилоят, балки Тошкентдаги стадионлар бугунгидек яримидан кўпи бўш эмас, мухлислар билан тўла-тўкис бўлганида, “Championat.asia” архивидан шу мақолани топиб, ўқийман. Ва куламан. Ниятим – ўша куни йиғламай, аҳволимизни йиғлагулик қилмасин. Ўша куни 10 йил аввалги мақола менга фақат кулгулидек кўринсин! 

Оғабек Самисов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика