UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  13

"Яшнобод" стадиони қурилишида Натко компанияси билан ҳамкорлик қилинади Янгиликлар

"Яшнобод" стадиони қурилишида Натко компанияси билан ҳамкорлик қилинади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Яшнобод” футбол жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО лигасида ўзининг дебют мавсумини ўтказмоқда.

Гарчи, яшнободликлар илк маротаба мамлакат миқёсидаги мусобақада қатнашаётган бўлсалар-да, ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонаётганлиги шубҳасиз. Айниқса, жамоа аъзолари Ўзбекистон кубоги — 2019 баҳсларида чиройли ўйинлар кўрсатганлиги аҳамиятлидир. Амалдаги мавсумда Азизжон Файзиев шогирдлари ПРО лига вакиллари орасида супер лига жамоасини мағлубиятга учратган ягона клуб сифатида тарихдан жой олди.

Буларнинг барчаси аввало Яшнобод туман ҳокимлиги ва хомийларнинг “Яшнобод” жамоаси учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор бераётганлиги билан белгиланади. Яшнободликлар машғулотларни тумандаги 198-сонли умумтаълим мактаби стадионида ўтказса, уй учрашувларини “Яккасарой” спорт мажмуасида ўйнаб келмоқда.



Келгусида футболчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратишни ўз олдига мақсад қилган Яшнобод туман ҳокимлиги яқинда яна бир амалий ишга қўл урди. Туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан “Яшнобод” жамоаси учун сунъий қопламали футбол майдони ва машғулотлар базаси барпо қилинадиган бўлди.

Бугун Яшнобод туман ҳокимлигида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов мазкур лойиҳа бўйича дунёга машҳур HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компанияси вакилларини қабул қилди.



— Юртимиз истеъдодли ёшларга бой, — деди Хожиакбар Камолиддинович. — Мақсадимиз — келгусида уларни тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ташкил топганига эндигина бир йилдан ошган “Яшнобод” жамоамиз мамлакат миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашмоқда. Футболчиларимиз эришган натижалар билан ҳали мақтанишга эрта. Бунинг учун аввало футбол клуб ўз инфраструктурасига эга бўлиши лозим. Кейин биз жамоа олдига жиддий вазифалар қўйсак ярашади. Шуни ҳисобга олиб, “Яшнобод” профессионал футбол клубига замонавий қароргоҳ барпо этамиз. Бу борада бизга катта тажрибага эга HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компаниясини тавсия қилишди. Сунъий қопламали футбол майдони билан биргаликда бу масканда 30 ўринли ётоқхона, машғулотлар майдончалари, ювиниш ва ечиниш хоналари, тренажёрлар ҳамда автотураргоҳ ҳам бунёд этилади. Янги стадион ўз бағрига уч минг томошабинни сиғдира олади. Ишонаманки, яратиладиган замонавий шароитдан сўнг, туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоамиз миллий чемпионатда ҳам ўз мавқеига эга бўлади ва мухлислари сафи янада кенгаяди.



Туман ҳокими ҳамроҳлигида компания вакиллари янги спорт иншооти қурилиши мўлжалланган манзилга ташриф буюришиб, янги лойиҳа бўйича зарур чора-тадбирлар хусусида маслаҳатлашиб олишди.

— Замонавий шароитларга эга футбол клубининг келажаги порлоқ бўлиши табиий, — дейди HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP вакили Юрий Эльчибеков. — Бундай ҳамкорликдан мамнунмиз, албатта. Чунки бу компаниямизнинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси эмас. Бунгача ЎФА қошидаги “Чиғатой” терма жамоалар ўқув-машғулотлар марказида ҳам Туркия технологияси асосида сунъий қопламали майдон барпо этганмиз. Спорт базаси учун танланган жой ҳам бизга манзур бўлди. Шундоққина янги қурилаётган ерусти метро йўли ва бекати ёнгинасида экан. Бу келгусида футбол мухлислари учун ҳам, футболчилар учун ҳам қулайлик яратади, албатта.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика