UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  1 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

Япония - Иордания: Ўйин ва ўйин атрофидаги таассуротлар Янгиликлар

Япония - Иордания: Ўйин ва ўйин атрофидаги таассуротлар

Кеча Япония терма жамоаси гуруҳдаги биринчи ўринни ўзиники қилиш мақсадида Иордания устидан ишончли ғалаба қозонди.
Равшан Эрматов бошқарган учрашув шиддатини бир сўз билан айтиб бериш қийин. Бугунги кунда ТВ ривожланиб кетиши натижасида секин ўйинларни ҳам жуда тезкорлик билан кечаётгандек кўрамиз. Аммо Япониянинг ўйини ҳеч қандай ТВсиз ҳам жуда тезкор. Агар бу жамоа бирон бир сенсация билан кейинги босқичларда мағлубиятга учраб қолмаса, қийинчиликсиз финалга чиқади.



Келинг, бир бошидан бошласак. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланиши керак эди. Стадион ёнгинасидаги теннис кортида "Australian Open" мусобақаси бошланган. Мельбурн олимпия шаҳарчасида ким қаерга кетаётганини билмайсиз. Кимдир теннисга, яна кимдир футболга. Крикетга кетаётганларни ҳам учратасиз. Соат 18:00дан бошлаб мухлисларнинг стадионга кириши бошланди. Кўпчилик чипталарни интернетдан ҳарид қилиб олгани учун, кассага паспорт билан келса кифоя. Ёки нақдга олишингиз мумкин. Аммо паспортингиз бўлмаса чипта ололмайсиз. Бу муаммо эмас, қўлингизда "Менга чипта керак" деган ёзувли қоғоз ушлаб турсангиз, чиптафурушларнинг ўзи келади. Бор-йўғи, 5 Австралия доллари қимматига оласиз.



Стадион ичидаги шароит аъло даражада. Мусобақанинг тимсоли бўлган маскот стадионда гир айланиб юради. Мухлислар эса истаганча суратга тушишлари мумкин. Биздан фарқли равишда бу ерда секторларнинг пастки қатори қимматроқ саналади. Боиси қизиқарли тадбирлар айнан мана шу ерда бўлади. Ундан кейин дарвоза ортида ўтирадиган мухлислар учун алоҳида шоу-тадбирлар бор. Умуман олганда Австралияда деярли барча спорт ўйинлари мана шундай қизиқарли тарзда ўтади. Мамлакатда бир нечта спорт турлари оммавий бўлгани учун мухлисларни ўзига жалб этиш учун катта маркетинг рақобатига гувоҳи бўласиз. Биздан фарқли равишда хоҳласаям шу, хоҳламаса ҳам шу қабилида иш тутинг, икки кунда паттангизни қўлга тутқазишади.

Ўйин бошланиш арафасида, туннелдан биринчи бўлиб сариқ кийимдаги ҳамюртимизни кўрдик. Равшан Эрматов қанотдаги ёрдамчилари Баҳодир Қўчқоров ва Абдуҳамидулло Расулов билан жамоаларни майдонга бошлаб тушди.

Япония терма жамоаси таркибини ҳеч иккиланмасдан Осиёнинг Европадаги юлдузлари деб аташимиз мумкин. Дарвозабон Бельгияда фаолият олиб боради. Миланннинг иккита гранд клуби - "Интер" ва "Милан" сафида бир нафардан футболчи. Яна 6 нафар футболчи Германияда тўп тепяпти. Англияда сенсация қилишдан тўхтамаётган "Саутгемптон" вакили ҳам шу ерда.



Иорданияга қарши ўйинда майдонга тушган "европалик" японлар: Кавашима ("Стандарт"), Сакаи ("Штутгарт"), Хасебе ("Айнтрахт"), Хонда ("Милан"), Йошида ("Саутгемптон"), Инуи ("Айнтрахт"), Кагава ("Боруссия-Д"), Оказаки ("Майнц"), Нагатомо ("Интер"), Кийотаке ("Ганновер-96").

Барча Бенжаминни гапираётган бир пайтда ҳамюртинг учун хавотир олар экансан. Йўқ, ҳаммаси жойида бўлди. Аввалига Расулов ўйиндан ташқари ҳолатни жуда яхши аниқлай олди ва Япония терма жамоаси томонидан киритилган голни инобатга олмади. Эрматовнинг ундан кейинги ҳаракатларида ҳам хато кўрмадик. Баъзи вазиятларда японлар эътироз билан мурожаат қилдилар. Аммо, ҳакамимиз майдонда ким қарор чиқаришини яхши тушунтира олди ва Хонданинг жамоаси ўзини босиб олишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда Қўчқоров урилган голни бекор қилди. Бу вазиятда ҳам ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ эди.



Биринчи бўлимда Япония Иорданияни ўз жарима майдончаси ичига қамади. Агар Амир Шафи бўлмаганида илк 45 дақиқанинг ўзидаёқ Иордания ўз дарвозасидан 3-4та тўп олиб чиққан бўларди. Бу терма жамоанинг аввалги ўйинлари ортда қолгандек гўё. Қарши ҳужумда ўйнади, аммо тўп тушганда қандай ҳаракат қилишни билмай қолдилар. Балки япон ҳимоячилари бунга қаршилик қилгандирлар. Иордания терма жамоасининг нақд 14 футболчиси 1990 ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат. Қариялар сони бор-йўғи тўрт нафар, улардан уч нафари дарвозабон. Бу терма жамоанинг келажаги бор.

Ўйин тугади, биринчи голдаги вазиятда ҳам Амир Шафи яхши ҳаракат қилганди, аммо у қайтарган тўп тўғри Хондага бориб тушди. Бундай паллада "Милан" ҳужумчиси нима қилишни жуда яхши билади. Иккинчи гол эса Кагава томонидан киритилди.



Ўйин ҳам тугади, Иордания ортга кетадиган бўлди. Аммо жамоа мухлисларига қойил қолмай иложингиз йўқ. Гарчанд терма жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, автобус олдига чиқиб олган иорданияликлар қарсаклар билан футболчиларни руҳан қўллаб-қувватладилар. Японияда эса байрам эди, стадион атрофи япон мухлис ва мухлисалари билан тўлиб тошган. Бизда фақат эркак кишининг дўстлари билан стадионга келишини кўрасиз, бу ерда 5-6 нафар қизлар ҳам биргаликда ўйинларга келишади. Футбол улар учун байрам. Стадионга келаётган ҳар бир мухлис камида 50 доллар атрофидаги пулини у ерда қолдириб кетяпти. Кимдир еб ичса, яна кимдир атрибутикаларни харид қилади. Чипталар секторига қараб 5 доллардан 30 долларгача. Бу гуруҳ ўйинларига белгиланган нархлар.



Ўйин тугаганидан кейин микст-зонада кўз олдингизга келтира олмайсиз, қанчалик одам кўплигини. Афсуски, бу ҳудудда суратга олиш ман этилади, шунингдек, рухсатномангиз бўлмаса видео ҳам ололмайсиз. Матбуот анжуманларида видео чиқмаётганининг асосий сабаби ҳам шунда. Сиднейда бироз кўнгли бўш медиа-ходимлар ишлагани боис индашмаган экан, Брисбен ва Мельбурнда бу нарсаларга анча жиддий қарашяпти.

Ҳозирча шулар, эртага "Australian Open" ҳақида ҳикоя қиламан. Бу жуда қизиқ!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика