UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  69 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  16 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  9 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  1 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Япония аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин учрашув кутиб турибди" Янгиликлар

Япония аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин учрашув кутиб турибди"

Париж-2024 Олимпия ўйинларига иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтказилган Япония - Ҳиндистон (7:0) учрашувидан сўнг Япония аёллар терма жамоаси жамоаси бош мураббийи Футоши Икеда матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги ўйин Олимпия учун биринчи қадам бўлди. Ўйин биз учун катта аҳамиятга эга эди. Футболчиларимдан кўнглим тўлди, уларнинг кўпчилиги бугун гол уришди. Майдон яхши ҳолатда эмаслиги учун бугун тезкор ўйин намойиш эта олмадик. Кейинги учрашувга қадар 3 кун вақтимиз бор. Машғулотларда кўпроқ ҳужум қилиш услубимизни ривожлантиришимиз керак. Кейинги учрашувлардаги рақибларимиз анча хавфли. Буёғига осон ўйинлар йўқ.

- Ҳиндистон каби зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши ҳужум қилиш қанчалик қийин?

- Бизда кучли индивидуал маҳоратга эга футболчилар бор. 12 рақамли футболчимиз (Тагаши) бугун ажойиб ўйин ўтказди ва Ҳиндистон ҳимоя чизиғини ёриб ўтди. Унинг қанотидан уюштирилган ҳужумларнинг барчаси жуда хавфли бўлди.

- Японияда аёллар лигасида ўйнайдиган футболчилар билан легионерларнинг даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз? Уларнинг даражасидаги фарқ катта эмасми?

- Маҳаллий футболчиларимиз бугун яхши ўйин ўтказишди. Европада тўп тепаётганлар ҳам яхши формада. Европада ўйнайдиган легионерларимиз йиғинга кечроқ қўшилишди. Улар ўртасидаги фарқ шунда холос.

- Кейинги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши. Ўзбекистон терма жамоасидан нималар кутмоқдасиз?

- Ўзбекистон мезбон жамоа ва уларга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Ҳар бир терма жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида яхшироқ ўйнайди. Кейинги учрашувгача бор йўғи уч кун қолди. Ўзбекистон ҳам бугун ўйнайди ва уларнинг ўйинини таҳлил қилиб чиқишимиз керак.

- Япония эркаклар терма жамоаси 2030 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни мақсад қилганлигидан хабардормиз. Аёллар терма жамоасининг мақсадлари қандай?

- Бизда мақсад бўйича белгиланган вақт йўқ. Биз учун энг катта мақсад келажак учун база ташкил этиш. Ҳозир қилаётган ишларимизнинг натижасини келажакда кўрамиз. Ҳозирги режамиз эса дунёнинг топ жамоалари қаторига кириш.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика