UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  0 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  3 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  29 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  12 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада? Янгиликлар

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада?

Ички чемпионатимизда трансферлар ойнаси очилгач футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиш ҳолатларида муаммолар юзага келиши одатий ҳолга айланган.

Кеча сайтимиз орқали Про лига вакили  "Янгиер" жамоасини тарк этган футболчилар ҳақида маълумот берган эдик. 

Унга кўра Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов жамоани тарк этган. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев сайтимизга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Сайтда эълон қилинган мақолада Азамат Абдураимов жамоадан кетган футболчилар ҳақида фикр билдирган. Бу борада уюшмамиз аъзолари Роббим Ҳасанов ва Нодир Ашурматовдан мурожаат келиб тушди.  "Янгиер" футбол клуби бу футболчиларни расмий тарзда кетказишмаган. Улар билан тузилган шартнома амалда. Биз бу масала бўйича ЎФА қошидаги футболчиларни ўтиш ва мақоми қўмитаси ва хавфсизлик хизматига ҳам мурожаат билан чиқдик. Азамат Биродарович билан суҳбатда бу мавзу кўтарилган. Ҳозирча аниқ муносабат билдиришмаган. Мазкур жараён қўмитада кўриб чиқилади. Агарда клуб ўзининг фикрларини исботлай олмаса, клуб томонидан бир томонлама шартнома бузилган, деб топилиб, футболчиларга товон пули ундиришни талаб қиламиз. Трансферлар ойнаси очилгани муносабати билан кўп жамоаларимиз шу аснода яъни шартномани бекор қилмаган ҳолда, мусобақа регламентига зид равишда кетганликларини эълон қилишмоқда. 

Яна бир эслатма, хабарингиз бор жорий мавсум бошида ЎзПфл билан ҳамкорликда мусобақаларни ўтказиш, футболчиларни ўтиш ва мақоми регламентининг янги таҳрирда ФИФА талабларига асосан қайтадан ишлаб чиқилган. Аввалги йиллардан фарқли равишда, барчаси аниқ қилиб кўрсатилган. Ҳеч бир тараф шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шундай ҳолатда футболчига ҳам, клубга ҳам чоралар кўрилади.   Улардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламан. Шунингдек ҳозирда "Жомбой"  "Андижон", "Бухоро" клуби футболчиларидан шунга ўхшаш мурожаатлар келиб тушган ",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика