UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Янги жамоага ўтиши, "Локомотив"га йўл олиши ва чемпионлик учун кураш борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Янгиликлар

Янги жамоага ўтиши, "Локомотив"га йўл олиши ва чемпионлик учун кураш борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Ўтган мавсум футзал бўйича Олий лига тўпурари бўлган ҳужумчи Акбар Усмонов дебютант БМБ клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин унинг фикрларига қулоқ тутдик.


- Янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳеч кимга сир эмаски,  БМБ жамоаси 1-лигадан олий лигага йўлланма олди. Бу жамоа олдига юқори мақсадларни қўйган. Олий лигага чиқиши аниқ бўлганидан сўнг жамоа мураббийи Нодир Элибоев менга таклиф қилди. Ростиси, БМБ жамоасидаги барча шарт-шароитлари мени қониқтирди ва мен бу таклифни қабул қилишга розилик билдирдим.

- Янги жамоанинг қайси томони сизга маъқул келди?

- Тўғри, бу жамоа дебютант бўлса-да, юқорида айтиб ўтганимдек олдига юқори мақсадларни қўйган. Бу мақсад йўлида шу жамоа билан бўлишни истадим .

- "Локомотив"ни тарк этиш қийин кечмадими?

- Якунланган мавсум "Локомотив" билвн ажойиб мавсумни ўтказдим. Гарчи якунда совринли ўринларни эгалла олмаган бўлсак ҳам бу жамоа мен учун қадрини ёқотмайди. Жамоа мураббийлари билвн маслаҳатлашиб якуний қарор қабул қилдим. Фурсатдан фойдаланиб "Локомотив" жамоасига чуқур миннатдорчилигмни билдираман. Мураббийлар штаби  бир қаторда мен билан ўйнаган йигитлар, шифокор, матбуот хизмати ва "Локомотив" мухлислари барчасига раҳмат.

- "Темирйўлчилар"да ўйнаган вақтингизда молиявий томонлама муаммо бўлмадими?

-Тўғриси, мавсум давомида бундай муаммолар кўп бўлди. Айнан молиявий муаммолар натижага таъсирини ўтказмай қолмади. Умуман олганда бизни клубларда бундай ҳолатлар кўп учрайди. Шу сабабли ҳам кўп футзалчилар яхши шарт-шароитга эга клублар томон интилишади .

- Янги жамоангиз чемпионлик йўлида "Жиззах-Кентекс"га рақобатчилик қила оладими?

-Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, БМБ жамоаси билан юқори мақсадларни кўзлаганмиз. Бу йўлда ҳар қандай рақиб билан рақобат қилишга тайёрмиз. Яратгандан сўраб меҳнат қилишдан тўхтамаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика