UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  3 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  4 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  6 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари Янгиликлар

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари

"FourFourTwo" журнали 2000-2019 йиллар давомида замонавий футболда бўлиб ўтган энг яхши жанжаллар рейтингини тузиб чиқди.

44-ўринга "Манчестер Сити"нинг УЕФА билан бўлган яқиндагина жанжалчаси жойлаштирилди. Ўшанда клуб 2 йилга футболдан четлатилганди. Ҳа, ҳозирча клуб Европанинг энг катта органларига аппеляция бермади.

35-ўринда "Манчестер Юнайтед"даги Жозе Моуринью ва Поль Погба мунозараси қайд этилди.

33-поғона. ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани ўртасидаги кураш. Ёдингизда бўлса, томонлар пенальти тепиш борасида жанжаллашиб қолишганди. Яқин вақтлар ичида кураш уругвайликнинг зарарига якунланади. Ушбу мавсумдан кейин у жамоани тарк этади.

30-ўринда уэльслик Гарет Бэйл ва "Реал" ўртасида ўтган "қора мушук". "Галактикос" катта суммага сотиб олинган футболчи клуб учун жонини ҳам беришга тайёр. Аммо "Сантяго Бернабеу"дагилар уни қадрлашмаяпти.

22-поғона. Умуман олганда терма жамоада елкама-елка ўйнайдиган футболчиларнинг жанжалини кўриш жуда оғир бўлади. Аммо Серхио Рамос ва Жерар Пике ўртасида бўлаётган гаплар одамни бошқача қилиб қўяди.

19-ўринда Жон Терри ва Уэйн Бриж ўртасидаги жанжал. Ўшанда Жон ўз рафиқасидан воз кечиб, Брижнинг рафиқасига кўз тикканди. Ушбу футболчилар ҳаттоки қўл ташлашиб, сўрашмасди ҳам.

14-қаторда Златан Ибрагимович ва Пеп Гвардиола ўртасидаги жанжал. Биз бу ҳақида кичик мақолача ҳам ёзиб ўтганмиз.

"Мана шу калбош - менинг душманим". Гвардиоладан нафратланадиган топ-5 футболчи 

Кучли ўнликни Карим Бензема ва Дидье Дешамнинг Франция термасидаги жанжаллари очиб берса, бир поғона юқорида Арсен Венгер ва Жозе Моуринью ўртасидаги муносабатлар жойлаштирилган.

Кучли учлик эса фақатгина футболга алоқадор. Ўз рафиқасини Ванда Нарага алмаштирган Мауро Икарди ва Наранинг олдинги эри Макси Лопес ўртасидаги зиддиятлар.

2-ўринда 2006 йилги "калла қўйиш" - Зидан-Матерацци воқеаси.

Футбол тарихидаги энг узоқ ва давомли қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"нинг собиқ менежерлари Сер Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер ўртасида бўлган. Улар ўртасидаги кураш нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам давом этаверарди.

Аммо "FourFourTwo"да Моуринью-Гвардиола ўртасидаги курашни топа олмадик)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика