UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  1 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   9 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика