UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:2 (матнли трансляция)  11 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  1 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  5 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  4 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  0 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  9 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  8 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  14 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  11 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  69 13:38ФИНАЛгача...  13

Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш" Янгиликлар

Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Цементчи" (9:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хушбек Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" Албатта "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Узоқ йўл босиб келганимиз туфайли чарчоқ аломатлари сезилди. Бугунги ўйинда асосий таркибимиздан 5 нафар футболчи қатнашмади. Асосан ёш футболчилардан иборат футболчиларни майдонга туширдик.

2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар билан ўйинни бошладик. Захирадан 2007-2008 йил ёш футболчиларимиз ўйинга қўшилишди. Бизнинг мақсадимиз мана шу ёш йигитларни катта футболга муносиб тайёрлаш. Биринчи лигада юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз. Уддаласак, 1-ўринни қўлга киритиш вазифамиз бор. Ишлашдан, ҳаракатдан тўхтамаймиз. "Арал" жамоасига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдираман" дейди қувасойликлар устози.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 апр 09:23:00
Shaxboz Mengnarov
Urtoq adminlar saudiyani murabbiyiga nima buldi entervuyisini chiqarmadilar yoki bermadimi kar kar qilyotgandi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика