Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"
26 сен 2022 12:44
Янгиликлар
Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"
Коста-Рика ҳимоячиси Хуан Пабло Варгас Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳси олдидан фикр билдирди.

"Бўлажак учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Бизга Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳияти ҳамда уларга қарши баҳсда нималарга эътибор қаратишимиз кераклиги тўғрисида хабар беришган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда бўлажак рақибимизга қарши ўйинда қандай чора кўриш ҳақида бош қотиряпмиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги назорат беллашуви эртага Тошкент вақти билан 11:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар