UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  0 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  5 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  19 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  3 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   12

Хотира уйғонса гўзал! Янгиликлар

Хотира уйғонса гўзал!

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, деган гаплар бежиз айтилмайди.

Ҳақиқатан ҳам ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. 

Яқинда, ҳаётлик вақтида эл-юрти учун фидойилик билан хизмат қилган, юрт равнақига беқиёс хизматлари сингган, ўзбек футболида ўзига хос ўчмас из қолдирган воҳалик бир гуруҳ шу соҳа намоёндалари – Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев, вилоят футбол ассоциацияси собиқ биринчи вице-президенти Норқул Даминов ҳамда Республика миқёсидаги таниқли собиқ ҳакам Амриддин Сайдалиев хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.  

Мусобақа маркази этиб, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби яшил майдони танланди. 2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мазкур тадбир юксак савияда ташкиллаштирилишида марҳум Амриддин ака Сайдалиевнинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда унинг кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақулов ташаббус кўрсатишди. 

Кескин, муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси, Ўзбекистон Суперлигаси қатнашчиси "Насаф", шунингдек, иккинчи лига вакили "Локомотив" (Қарши), Карши тумани "Насаф" филиали ҳамда  Касби тумани БЎФМ жамоалари иштирок этишди. Мусобока якунида ғолиб жамоаларга эсдалик дипломлари, медаллар ва махсус кубок топширилди. 

Ёш футболчиларга "Насаф" клуби ўйинчилари томонидан мастер-класс ўтказилиши эса ушбу турнирнинг энг ҳаяжонли нуқтасига айланди десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 

Н.ЗАЙНИЕВ, Н.ДАМИНОВ, А.САЙДАЛИЕВ ХОТИРА ТУРНИРИНИНГ ЯКУНИЙ КЎРИНИШИ

1-ўрин. Касби БЎФМ "А" жамоаси (мураббий - Ж.Эргашов). 

2-ўрин. Касби БЎФМ "B" жамоаси (мураббий - З.Камолов).

3-ўрин. Қарши шаҳри "Локомотив" жамоаси (мураббий - Б.Усмонов). 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика