Расман: Хорижлик ҳужумчи “Нефтчи”га ўтди
02 фев 2022 10:40
Янгиликлар
Расман: Хорижлик ҳужумчи “Нефтчи”га ўтди
Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва таркибни кучайтириш борасида фаоллик билан иш олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси сербиялик ёш ва истеъдодли ҳужумчи Марко Шарич билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Марко Шарич 1998 йил 28 ноябрь санасида Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган бўлиб, фаолияти давомида "Чукарички", "Раднички","Рад" каби клубларида тўп тепган.
"Нефтчи"га келишидан олдин охирги ўйнаган жамоаси "Металац" клуби ҳисобланади. Сербия чемпионатида 59 та учрашувда майдонда ҳаракатланган 23 ёшли футболчи 11 та голга муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар