UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  0 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  1 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  2 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  6

“Хоразм” йиғинни қачон бошлайди? Янгиликлар

“Хоразм” йиғинни қачон бошлайди?

Теглар :  Хоразм
Хабарингиз бор, куни-кеча Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бу йил ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этувчи жамоалар номини маълум қилди.

Унда Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам ўрин олган. Хадемай, ПРО-Лигада ҳам расмий ўйинлар старт олади. Бироқ шунга қарамай, “Хоразм” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни ҳозиргача бошламасдан турибди. 

Клуб вакиллари билан боғланганимизда, исмини сир тутиш шарти билан айтдики, жамоада вазият ижобий томонга ўзгармаган. Хатто жамоани ўз қароргоҳида йиғиб, ўқув-машғулотларини ўтказиб туриши ҳам бугунги кунда урганчликлар учун жуда катта муаммога айланган. 

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Темур Исмоилов Суперлига вакили “Андижон”га ўтиб кетган бўлса,  2001 йилда таваллуд топган дарвозабон Асрбек Юлдашев билан ярим ҳимоячи Муҳаммадқодир Раҳимберганов эркин агент сифатида “Машъал” билан шартнома имзолади. Айтиш лозимки, ушбу иқтидорли футболчилар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод саналади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика