UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  62 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Хомяков: "АГМК ҳақли ғалабага эришди" Янгиликлар

Хомяков: "АГМК ҳақли ғалабага эришди"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков АГМК - "Машъал" учрашувидан сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.





Ўйин ҳақида

— Умуман олганда, кўп ҳолларда ўзимизни йўқотиб қўйдик. Тезкор гол урдик, лекин шунга қарамасдан, ўз дарвозамиздан ҳам тўп олиб чиқдик. Қанотларни бой бердик, айниқса, чап қанотни. Учинчи голдан кейин ўйинни қутқаришга интилдик. Бир нечта вазиятларни яратдик. Ўйлайманки, АГМК ҳақли ғалабага эришди ва олмалиқликлар бунга лойиқ эдилар.

— "Машъал" ўтган турда "Насаф"га, бугун эса АГМК қарши ўйнади. Қайси жамоа сизларга кўпроқ муаммо туғдирди?

— Биз ўз ўйинимизни ҳар бир рақиб жамоага қараб шакллантирамиз. Бошқа тарафдан бир нечта муаммоларимиз бор. Ярим ҳимоя чизиғи бизни хавотирга соляпти. Умуман, ҳозир ҳис-ҳаяжондаман ва аниқ тушунтириб беришим қийин. "Насаф" ҳужумкор жамоа, АГМК ҳам. Албатта, бу жамоаларга қарши ўйнаш мураккаб. Афсуски, ҳозирча омад етишмаяпти.

— Айрим маълумотларга қараганда, қишда Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан шартнома тузмагач, қаршиликлар раҳбарияти сиз билан музокара олиб борган экан. Шу ростми?

— Бунақаси мутлақо бўлмаган. Биринчи марта сиздан эшитяпман. 

— "Машъал" билан шартномангиз бор. Кейинги мавсумда ҳам жамоада қоласизми? 

— Раҳбарият ҳамкорликни давом эттирса, қоламан. Узоқ муддатли келишув бор. Барчаси натижага ва раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Ишим қониқтирса, қолдиришади.

— Абдураимов ва Муртозаевнинг кетиши жамоага қандай таъсир кўрсатди?

— Улар "Машъал" учун қўлдан келганича ўйнашди. Ўйлашимча, футболчилар янги босқичга чиқишни хоҳлашди. Ҳаёт шундай, ҳар бир инсон энг яхшисини излашга, ривожланишга интилади. Абдураимов ва Муртозаев юқори даражадаги ўйинчи эди.

— 6 ўйиндан буён гол уролмаётган Чика Оквара бугун ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Муборакда ундан кучлироқ маҳаллий футболчи йўқми?

— Ҳа, унда муаммолар бор, лекин у 2 та гол урган. АГМК стандартларда яхши ўйнайди. Уни қўймасак, бурчак тўплари ва жарима зарбаларида қийналиб қоламиз. Унинг бўйи курашларда фаол қатнашишга ёрдам беради. Узун паслар билан ўйнашда айнан ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам режаларимиз иш бермайди. Албатта, ҳужумчиларга эътирозларимиз бор. 

— "Машъал" рақибдан келиб чиқиб ўйин қуришини айтдингиз. Шундай жамоалар борки, ўйинни ўзлари назоратга олишади. Муборак жамоаси қачон ўз ўйинини рақибдан келиб чиқмаган ҳолда, ташкил қилади?

— Ҳозир футбол умуман бошқача ўйналяпти. Илгари ўйин қуришда майдон сифати халақит қиларди. Ҳозир эса майдонлар яхши. Энди характер ва хоҳишдан ташқари техник томонларга урғу бериш керак. "Машъал" рақибдан келиб чиқиб ўйнайди. Қайтараман, ҳужумкор футбол кўрсатишни албатта, хоҳлаган бўлардим. Мухлислар ҳам шуни хоҳлашади. Бироқ мавжуд футболчилардан келиб чиқсак, ҳозирча бунинг иложи йўқ. Умид қиламизки, "Машъал" етакчилик қилган даврлар ҳам қайтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика