Холанд: "Жасорат ўрнига камситиш. Менинг бошқа гапим йўқ"
12 июл 2021 21:00
Янгиликлар
Холанд: "Жасорат ўрнига камситиш. Менинг бошқа гапим йўқ"
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд Италияга қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга оширолмаган инглиз футболчилари ҳақида фикр билдирди.
"Боруссия Дортмунд" футболчиси Рэшфорд, Санчо ва Сакани қўллаб-қувватлашини таъкидлади ҳамда уларга қарши ирқчиликка борганларни қоралади.
"Нега ҳанузгача ирқчилик ва камситишга йўл қўйиб берилаётганига тушунмаяпман.
Биз ҳар қандай камситишга қарши курашдан чарчамаймиз. Пенальтини тепишда жасорат кўрсатгани учун олқиш олиш ўрнига уч ёш йигит ирқчилик билан ҳақоратланди.
Менда бошқа сўз йўқ", — деб ёзган Холанд.
Фикрлар