"Уни дуэлларда юта олмаганман". Холанд фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди

Aziz Tukhtamuradov
29 июн 2022, 09:11
Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанд Виржил Ван Дейкни фаолиятидаги қийин рақиб деб ҳисоблайди.

"Биласизми, у жуда баланд, кучли, тезкор ва ақлбовар қилмас реакцияга эга. У билан дуэлларда юта олмаганман, чунки у "монстр", - деди Холанд.

Холанд фаолияти давомида уч марта ван Дейкка қарши ўйнаган. 2019 йилда "Ред Булл" сафида икки марта, шунингдек ЖЧ-2022 саралаши доирасида терма жамоа сафида. 

Энди Эрлинг ва Виржил битта чемпионатда тўп тепади ва уларнинг қарама-қаршилиги ортади. "Сити" ва "Ливерпуль" АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар жамоалар ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru