Холанд фаолиятида илк бор кетма-кет учта ўйинда гол ура олмади
31 мар 2021 08:18
Янгиликлар
Холанд фаолиятида илк бор кетма-кет учта ўйинда гол ура олмади
Норвегиялик форвард Эрлинг Холанд профессионал фаолиятида илк бор кетма-кет учта ўйинда гол ура олмади.
20 ёшли форвард Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Гибралтар (3:0), Туркия (0:3) ва Черногория (1:0)га қарши ўйинларда иштирок этди. Холанд уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди, аммо гол ура олмади.
Холанд сўнгги бор кетма-кет учта ўйинда 29 февраль ва 11 март орасида муддатга гол ура олмаган. Аммо Холанд "Фрайбург"га қарши ўйинда захирадан ўйинни бошлаган ва 63-дақиқада майдонга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"га ўтишга яқин бўлган ўйинчи айни дамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар