UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  11 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  6 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20

Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президенти 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди Янгиликлар

Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президенти 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Теглар :  Хитой
Амалдор 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланган.

Хитой футбол ассоциацияси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган собиқ амалдор Ван Денгфенг кўп миқдорда пора олиш ва коррупция содир этганликда айланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, у 5 миллион юан (тахминан 700 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. 

Бундан ташқари, унинг пора сифатида олган ёки ноҳақ орттирган барча ноқонуний даромадлари ва фоизлари мусодара қилиниб, давлат ғазнасига қайтарилади.

Суд қарорига кўра, у 2016 йил июнь ойидан 2022 йил августигача Таълим вазирлиги Жисмоний тарбия, гигиена ва санъат таълими бошқармаси раиси лавозимидан фойдаланиб, умумий қиймати 46,7 миллион юан (тахминан 6,5 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги давлат мулкини ноқонуний равишда ўзлаштиргани аниқланган.

Аввалроқ ассоциациянинг собиқ раиси Чен Сюян судда 11 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштирганини тан олганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 мар 05:33:59
Barsa.com
А че так можна было что ли?
   
22 мар 02:33:30
SO'G'DIYONA Jizzax
Биззи коринбойлар хайрон
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика