UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  1 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  5 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  3 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  18 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11

Хендерсонга Саудия Арабистони ёқмаяпти Янгиликлар

Хендерсонга Саудия Арабистони ёқмаяпти

Жордан Хендерсон Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи.

Англия терма жамоаси хавбеки 2023 йилнинг ёзида 12 млн. фунт эвазига "Ливерпуль"дан Саудия Арабистонининг "Ал Иттфоқ" жамоасига ўтган эди. У келишувнинг 3 йиллик даври мобайнида "Ливерпуль"даги маошидан 4 баравар кўп даромад топиши белгиланган.

Маълумотларга кўра, Хендерсон қишки трансфер ойнасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Англияликда мослашиш жараёни оғир кечмоқда, бунинг устида жамоанинг салбий натижалари туфайли "Ал Иттифоқ" раҳбарияти бош мураббий Стивен Жеррардга босим ўтказмоқда.

Инглиз нашрларининг ёзишича, "Ливерпуль" собиқ сардори Саудия Арабистонидаги янги ҳаёт тарзи, иқлими ва юқори намликда кечадигн ўйинларга кўника олмаган.

Бундан ташқари, "Ал Иттифоқ" ўйинларига мухлисларнинг кам келиши унга ёқмаяпти. Жамоанинг стадиони ўз бағрига 35 минг ишқибозни сиғдира олади, аммо ўйинларга ўртача ташриф 7800 кишини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга Хендерсонга Саудия Арабистонига кетганидан сўнг ёғилаётган танқидлар таъсир қилган.

Жорданнинг фикрича, АПЛга қайтиш уни терма жамоа сафида Евро-2024да иштирок этиш имкониятларини оширади. Хендерсон жамоадошларига клубни тарк этишни истаётгани ҳақида маълум қилган.

Ярим ҳимоячи маошида сезиларли ўзгариш бўлиши ва йилига 7 млн. фунт солиқ тўлашга мажбур бўлишига қарамай, АПЛга қайтмоқчи.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика