Хедира фаолиятини "Герта"да давом эттиради
31 янв 2021 16:20
Янгиликлар
Хедира фаолиятини "Герта"да давом эттиради
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира Германияга қайтишга яқин.
Футболчи Берлинга келди, у "Герта" билан битимнинг сўнгги шартларини муҳокама қилади. Бугун Хедира тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг битим расман якунланади.
33 ёшли германиялик ўйинчи жорий мавсумда майдонга тушмади. Хедира "Ювентус"да 2015 йилдан бери ўйнайди, у Турин клуби сафида умумий 145та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 13та ассист қайд этган.
"Герта" эса 19 турдан сўнг Германия чемпионатида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар