UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  0 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  0 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  3 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  73 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  7 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  14

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли"

АГМК жамоаси ёрдамчи мураббийи Хайрулла Каримов "Локомотив" (1:1) билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугунги баҳс футбол ишқибозларига ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлим жамоамиз учун қийин кечди. Кубок финалидан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгани сезилди. Лекин танаффусдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш руй берди. Иккинчи таймда қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бугунги рақиб "Локо" ҳам яхши жамоа. Жамоамиз характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйлайманки, таблодаги 1:1 ҳисоби ўйин мос ва адолатли натижа бўлди. 

Қисқа вақт ичида Лига кубоги ярим финали, кубок финали ва чемпионат доирасидаги баҳс ўтказилди. Тўғри, нафақат жисмоний толиқиш, балки руҳий тарафлама ҳам финалдаги мағлубият ўз таъсирини кўрсатади. Тиғиз тақвим исталган жамоага таъсир қилади. Шунга қарамасдан жамоамиз иккинчи бўлимда ўз ўйинини топиб олиб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. 

ОЧЛдан қуруқ қолганимиз қандай таъсир қилди? Барча жамоа халқаро майдонда иштирок этгиси келади. Биз финал орқали ушбу маррани забт этишни кўзлагандик. Бироқ бу насиб этмади. Ўйлайманки, келгуси мавсумда АГМК ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади, Худо хоҳласа.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика