

Ушбу лавозимга Юпп Хайнкес тайинланиши кутилмоқда. У «Бавария»да 1987-1991 йилларда, 2009 йил апрель ойидан июнь ойига қадар, 2011-2013 йилларда ишлаган.
Ундан олдин «Хоффенхайм» устози Юлиан Нагельсманн Мюнхенда иш бошлаши айтилаётганди. Хайнкес «Бавария»ни илк бор 1987 йил 1 июль санасида иш бошлаганди. Ўша пайтда Нагельсманн ҳали туғилмаган эди.
Ушбу мураббийлар ўртасидаги фарқ 42 ёшни ташкил қилади. Хайнкес 1945 йил май ойида, Нагельсманн 1987 июль ойида туғилган.




