Хайнкес: “Ҳакамлардан эмас, ўзимиздан ўпкалашимиз лозим”
02 май 2018 03:24
Янгиликлар
Хайнкес: “Ҳакамлардан эмас, ўзимиздан ўпкалашимиз лозим”
“Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида “Реал”га (2:2) қарши кечган баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳар иккала ўйинда ҳам биз “Реал”дан яхшироқ ўйнадик. Биз биринчи бўлимда жаҳон даражасида ўйин кўрсата олдик, аммо катта ва қўпол хато барчасини ўзгартириб юборди. Биринчи навбатда орқага бунақа тўп узатилиши керак эмасди.
“Реал” сафида Навас энг яхши бўлди. Левандовски билан боғлиқ вазият? Менимча бу ҳақда қандайдир салбий гап гапирилса, журналистлар унга қўшилиб муаммони катталаштиришади. Мен вазиятни бошқача кўраяпман.
Пенальти? Албатта, вазиятни такроран кўргач фол бўлганлигини кўрдим. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз ўзимиз вазиятларни голга айлантира олмай, “Реал”га шунчалик кўп “совға” тақдим этдикки, ҳакамларнинг хатосидан нолимасак ҳам бўлади”, деди Хайнкес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар