Хави: “Месси яна 5-7 йил юқори даражада ўйнай олади”
04 май 2020 22:25
Янгиликлар
Хави: “Месси яна 5-7 йил юқори даражада ўйнай олади”
Хавининг фикрича, 32 ёшли Месси ҳали бери фаолятини якунлаш ҳақида ўйламаса бўлади.
“Агар мен “Барселона”ни бошқарадиган бўлсам, унда Месси тўп тепаётган бўлса, бу жуда катта плюс бўлади. Албатта, Месси ҳали камида 5-7 мавсум юксак савияда тўп тепа олади.
У доим яхши формада бўлиши учун ўзига етарлича эътибор қаратади. У 37, 38, 39 ёшига қадар юксак савияда тўп тепишига ишонаман. У 2022 йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишига шубҳам йўқ”, дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Илгарироқ каталонияликлар раҳбарияти Хавига клубни бошқариш борасида таклиф билан чиққан, аммо у бу таклифни рад этганди. Кейинроқ Хавининг ўзи бу таклифга муносабат билдириб, бундай жамоада ишлаш учун катта тажрибага эга бўлиши кераклигини айтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар