

Мартинеснинг клуб билан амалдаги битими 2017 йилгача белгиланган.
"Тўғрисини айтсам бу ҳақда бош қотирганим йўқ. Асосий мақсадим - майдонга қайтиш. Клубга ва ўзимга аввалги даражамга қайта олишимни исботламоқчиман. Мюнхенда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва "Бавария"да узоқ тўп тепишни истайман" - дейди Мартинес.



