UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  99 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади" Янгиликлар

Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади"

Президент ва мураббий бир фикрда тўхталишди.

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави жамоа президенти Жоан Лапорта билан Мюнхендан қайтиш жараёнида суҳбатлашиб келган. As нашри берган маълумотга қараганда, икки мутахассис узоқ вақт ўзаро фикр алмашишган. Якунда эса мураббий ва президент "Барса" ҳозирда Европанинг кучли клубларига рақобат қила олишга қодир эмас деган умумий бир қарорга келишган. Улар "Бавария" ҳозирда "Барселона"дан икки ёки уч карра кучли деб ҳисоблашган.

Хави суҳбат давомида хафсаласи пир бўлганини, аммо жамоани аввалги ҳолига қайтариш учун борини беришини айтган. Шу билан бирга, мураббий "Барса" президентига шундай ваъда берган: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади".

Президент ҳам мураббий билан ҳамфикр бўлган ва жамоани кучайтириш йўлида барча ишни қилишини билдирган. "Барселона" иложи борича тезроқ кучли таркиб йиғишга киришади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика