

"Ярим финал - бизнинг йўлимиздаги навбатдаги манзил. Ҳа, балки, мавсум бошида барчаси ҳам биз ўйлагандек бўлмагандир, аммо ҳозир ҳолатни тўғирлаб боряпмиз. Ҳеч ким Европа лигасини ЕЧЛ каби қадрламаса керак. ЕЧЛда ўйнашни истаймиз ва Европа лигаси соврини орқали у ерга қайтмоқчимиз. У ерда йўқлигимиз кимлар учундир оғриқлидир. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам бугун ғалаба учун ўйнаймиз", - деди Хави.
Европа лигаси 1/4 финали доирасида "Барселона" ва "Айнтрахт" жамоалари иштирокидаги баҳс эртага тунда бўлиб ўтади.



