

"Бу жуда яхши натижа. Мен барча ўйинларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз тарафдориман. Бу мени хавотирга солмаяпти.
Бугун кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, ҳамма кўрди. Вазият мени безовта қилгани йўқ.
30 турда ўз дарвозамиздан атиги 9 та тўп олиб чиқдик. Бу ҳимояда ажойиб иш олиб бораётганимизни билдиради. Бироқ бу нафақат бизнинг хизматларимиз, балки рақибларнинг омадсизлиги ҳамдир", – деди Хави.



