UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси Янгиликлар

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 26-тур старт олади.

"Специя" - "Интер"

Леонардо Семпличи бу баҳсда жароҳат сабаб Бастони, Зут ва Холм хизматидан фойдалана олмайди. Дисквалификация туфайли Маркетти ва Реца ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Шу сабабли ўйин режасини тузишда мураббий астойдил бош қотиришига тўғри келади. Балки ҳужумда Нзола-Шомуродов дуэтини кўрармиз. 

Симоне Инзаги ҳам бекор қолгани йўқ. Димарко ва Шкриньяр тузалиб сафга қайтган, лекин уларни олдинга турган Чемпионлар Лигаси жавоб учрашувига сақлаш муҳимроқдир. Мхитарян ва Лаутаро билан ҳам шунга яқин ҳолат. Бундай вазиятда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларда имконият пайдо бўлади.

Биринчи даврада "Интер" ортқича муаммога дуч келмаган — 3-0. Ҳозир ҳам жамоа яққол фаворит. Ҳа, "Специя" учун буёғига ҳар бир очко муҳим, Леонардо Семпличи эса курашувчан жамоалар қура олишини исботлаб бўлган. Бироқ "Интер" билан курашиш қийин бўлади.


"Наполи" - "Аталанта"

Распадори ҳамон лазаретда, Лозано ҳам кичик жароҳат орттириб олди ва унинг ўрнини Политано эгаллаши мумкин. Осимхен клубдан бир неча кун дам олди, лекин шанба кунги беллашувга тайёр бўлса керак. "Наполи" таркибида катта ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. 

Гасперинининг бу борада ишлари кўпроқ. Лазаретдагиларга Компейнарс ҳам қўшилди. Майдон марказида катта эҳтимол Эдерсон-Де Роон жуфтлиги тушса керак. Ҳужумда эса ўрганиб улгурганимиздек Лукман, Бога ва Хойлунд учлиги.

Биринчи давра баҳсида "Наполи" сафарда 2-1 ҳисобида зафар қучган. Ўз майдонида неаполликлар "Лацио"дан қабул қилинган мағлубият аламини ҳам олишга ҳаракат қилади. "Наполи" илк дақиқаларданоқ олдинга ташланиб, бахтини ҳужумдан изласа керак, "Аталанта" эса ҳимояда ўта ишончли ўйнамаслигини А Серия ишқибозлари яхши билишади.


"Ювентус" - "Сампдория"

Жуда кўп нарса Европа Лигаси 1/8 финалида "Фрайбург"га қарши ўйиндан кейин туринликлар қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ. 

Алекс Сандро, Де Шильо ва Милик ҳали сафга қайтиб улгурмади, Кин эса ўйинни аҳмоқона четлатилиши туфайли ўтказиб юборади. Натижада, кутилганидек кўп гол урмаётган бўлса ҳам Влаховичга ўринбосар вариант йўқ. 

Меҳмонлар учун Габбьядинининг сафга қайтгани охирги кунларнинг энг яхши хабари. Бироқ генуэликлар сафида йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Асосий кипер Аудеро жамоага ёрдам беролмайди. Шунингдек, Журичич, Мурильо, Пуссето ва Ламмерс ҳам жароҳатланганлар рўйхатида.

Биринчи даврада жамоалар зерикларли ўйинда ҳисобни ҳам очишмаганди. Шунга қарамай, "Ювентус" яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. Ўтган тур "Рома" билан баҳсда қоқилишдан кейин Аллегри жамоаси, агар ЕЧЛда ўйнашни истаса, бошқа хато қилмаслиги керак. "Сампдория"да эса муаммолар кўп ва бундай ҳолатда жамоа "кекса синьора"га қарши туриши икки баробар қийинлашади.



"Милан" - "Салернитана"

Леао ва Крунич дисквалификациядан қайтди, лекин уларнинг иккиси ҳам асосий таркибда тушмаслиги мумкин. Мисол учун Дест ва Боло-Туренинг ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Қолганлар эса "Тоттенхэм"дан кейин қандай ҳолатда эканлигига эътибор қаратилади. 

Меҳмонлар сафида Трост-Эконг бўлмаслиги аниқ, Маццоки, Брдарич ва Вильенанинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. Сепе жароҳатидан фориғ бўлди, аммо дарвозада барибир Гильермо Очоани кўрсак керак. Ҳужумда эса Кастанос ва қачонлардир "Милан" учун гол уриб юрган Пентекни кўрамиз.



Пиоли жамоаси аввалги баҳсда қийинчилик билан бўлсада, зафар қучган — 2-1. Бўлажак учрашувда ҳам миланликлар фаворит. Ҳа, ЕЧЛдаги ўйин футболчиларни яхшигина толиқтирган, лекин маҳорат бобидаги фарқ ўз сўзини айтиши кутилмоқда.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика