Харри Кейн: "Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этсак, бу муваффақиятсизликлар эсдан чиқади"
25 сен 2022 19:05
Янгиликлар
Харри Кейн: "Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этсак, бу муваффақиятсизликлар эсдан чиқади"
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн сўнгги пайтлардаги муваффақиятсизликларга изоҳ берди.
"Биз ваҳима қилаётганимз йўқ. Вазиятни яхшилашни истаймиз. Албатта, мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман. Мен доим Англияга мухлислик қилганман ва ҳозир ҳам шундайман. Агарда Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этсак, бу муваффақиятсиз серия эсдан чиқишига ишончим комил. Ишқибозлар бизни доим қўллаб-қувватлашади. Улардан Германия билан учрашувга келиб олқишлашларини сўраб қоламан",- дейди Англия терма жамоаси сардори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар