Харри Кейн: "Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этсак, бу муваффақиятсизликлар эсдан чиқади"

Iskandarov Abdulaziz
25 сен 2022, 19:05
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн сўнгги пайтлардаги муваффақиятсизликларга изоҳ берди.

"Биз ваҳима қилаётганимз йўқ. Вазиятни яхшилашни истаймиз. Албатта, мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман. Мен доим Англияга мухлислик қилганман ва ҳозир ҳам шундайман. Агарда Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этсак, бу муваффақиятсиз серия эсдан чиқишига ишончим комил. Ишқибозлар бизни доим қўллаб-қувватлашади. Улардан Германия билан учрашувга келиб олқишлашларини сўраб қоламан",- дейди Англия терма жамоаси сардори. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia