UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  9 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  88 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  24 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

Халқаро "А" сертификати учун таҳсил олаётган мураббийлар Эктор Купер билан учрашишди Янгиликлар

Халқаро "А" сертификати учун таҳсил олаётган мураббийлар Эктор Купер билан учрашишди

Теглар :  Эктор Купер
Пойтахтимизда ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курслари бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.

Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.

Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Шундан сўнг мураббийлар икки йил давомида мураббий сифатида фаолият юритиб, кейин "Pro" лицензияси учун ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти. Шунингдек, "А" лицензиясини қўлга киритиб бўлган мутахассислар - Улуғбек Бақоев, Жасур Абдураимов ва Жафар Ирисметовлар эркин тингловчи сифатида мазкур курсларда қатнашиб, билимларини янгилашмоқда.

Бугун "А" лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашишди. Тажрибали аргентиналик мутахассис учрашув давомида мураббийларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Шунингдек, мураббийлик соҳасида турли масалалар бўйича фикр алмашилди.



Ушбу ўқув курслари 18 ноябрь кунига қадар давом этади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика