UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  1 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Эктор Купер: "Ўйинимиздан қониқдим. Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз" Янгиликлар

Эктор Купер: "Ўйинимиздан қониқдим. Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия (0:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг сурияликлар бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашишди

- Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз?

- Натижадан хурсанд эмасман. Йигитларнинг ўйинидан эса қониқдим. Рақиб жуда кучли эди. Бизга етмаган нарса бу вазиятлардан фойдаланиш бўлди, аммо ўйинимиздан мамнунман.

- Натижада ёқмагани аниқ, аммо биз фақатгина биргина гол фарқи билан ютқаздик. Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз ҳозирда қандай?

- Икки ўйинда бир дона гол ўтказиш албатта яхши. Учинчи ўринда Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Менга йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари ёқмоқда. Жамоадаги янги ўйинчилар ўйиндан ўйинга очилиб боришмоқда. Ўйлайманки, Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз.

- Бугун етишмаган нарса вазиятни якунлаш эканини айтдингиз. Балки, бу Омар Ал Сома ёки шунга ўхшаш ҳужумчининг йўқлиги билан боғлиқдир?

- Бизда кучли ҳужумчи бор. Гап омадда бўлса керак. Агарда вазият ярата олмаганимизда кўпроқ ташвишга тушардим. Биз эса анча вазиятга эга бўлдик ва рақиб ҳимоясини саросимага сола олдик. Жамоанинг ўйинидан тўлиқ қониқдим.

- Бугун ўйин давомида жуда кўп марта асабийлашдингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Ҳар бир мураббий учун бу нормал реакция ҳисобланади. Футболнинг жозибаси шундан иборат.

- Биринчи бўлимда жамоамиз жуда яхши ўйнаганди, иккинчи таймда эса аксинча. Захира ўриндиғида сизда жуда кўп вариантлар бор эди. Нега кўпроқ ўзгаришларга қўл урмадингиз?

- Ўзгаришлар масаласида ҳар бир мураббий ўйинчиларнинг ҳолатига қараб иш тутади. Ҳар бир мутахассиснинг ўз қарашлари бор. Мен шундай қилишни истадим.

- Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиздан келиб чиқиб, кейинги ўйинда ғалаба қозонишимизга қанчалик ишоняпсиз?

- Мухлислардан умидни сўндирмасликларини сўрайман. Бугун жуда яхши ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинда баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз ва ғалаба қозонамиз. Бу Сурия учун тарихий натижа бўлади.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика