Хакими "Реал"га қайтишга тайёр
10 мар 2020 14:00
Янгиликлар
Хакими "Реал"га қайтишга тайёр
"Боруссия" (Дортмунд) ҳимоячиси Ашраф Хакими Мадридга қайтишни хоҳламоқда.
Марокашлик футболчининг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли, у Дортмунд жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.
"Зидан менга профессионал футболчи бўлиш учун ишонч берди. Мен унинг менга билдирган ишончи учун миннатдорман.
Мадрид - менинг уйим. У ер менга жуда ҳам ёқади. Агар клуб хоҳласа, мен қайтаман. Агар бунинг акси бўлса, унда мен ўз тарихимни бошқа бир ажойиб жамоада ёзишга мажбур бўламан", - дейди Хакими.
Хакими жорий мавсум Бундеслигада 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар