UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  0 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  2 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  15 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  4 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  85 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди Янгиликлар

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди

Бир ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед" клуби кибер ҳужумга учраган эди.

Дастлаб, мутасаддилар барчаси жойидалиги, хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилишди. Бироқ, "Daily Mail" нашри клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар хакерлар қўлига ўтгани, улар махфий маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берди.

Айтишларича, кибержиноятчилар "Манчестер Юнайтед"дан катта маблағ талаб қилмоқда. Агар "қизил иблислар" хакерлар талабини қондирган бўлса, АҚШнинг янги қонунларини бузган ҳисобланади ва 20 млн долларгача (15 млн фунт) жаримага тортилиши мумкин. МЮ Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олингани туфайли, Америка қонунларига бўйсунади.

Америка Қўшма Штатларининг чет эл активларини назорат қилиш идораси жиноятчилар талабини бажаришни шундай баҳолайди: уларнинг бойлигини ошириш ва навбатдаги хакерлик ҳужумларини бошлашга ундаш.

Шунингдек, Британия ахборот бюроси (ICO) мухлисларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш талабларининг бузилганини аниқласа, "Манчестер Юнайтед"ни 18 млн фунт миқдорида жаримага тортади. 

ICO ўтган ойда мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмаганлиги учун "British Airways" авиакомпаниясини 20 млн ва "Marriott International" меҳмонхоналар тармоғини 18,4 млн фунт миқдорида жаримага тортган эди.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика