Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди

Aslanov Jasurbek
14 янв 2026, 11:36
"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ўз истеъфосини асоссиз ва хато қарор деб атади.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан қабул қилинган мағлубиятдан (2:3) сўнг, Алонсо клуб қароргоҳига чақирилган. У ерда бош директор Хосе Анхель Санчес мутахассисга ҳамкорлик тўхтатилганини маълум қилган. Бунга жавобан Алонсо ушбу қарорга мутлақо қўшилмаслигини, уни адолатсиз ва нотўғри деб ҳисоблашини билдирган. Шунингдек, у ўз кетишининг сабабларини клуб ичидаги "галактикос қудрат маданияти" билан боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йил 1 июнь куни Мадрид клуби бошқарувини қўлга олган эди. У ишдан бўшатилган вақтда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида иккинчи, Чемпионлар Лигасида эса еттинчи ўринда бораётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›